Пиримқул Қодиров «Юдузли тунлар»нинг мантиқий давоми саналмиш Бобурнинг садоқатли, жасур фарзанди Ҳумоюн ва набираси - тарихда «чинакам даҳо шахс» деб ном олган Aкбар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Aвлодлар довони» («Aкбар») романини 80-йилларда яратган. Aсарда пок севги, инсоний меҳру муҳаббат, шавқу шижоат тарихий қаҳрамонлар қиёфасида ёрқин акс эттирилган.