Ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб бўлмиш ушбу асар ўзбек китобхонлари учун яқин ўтмишимизга бир назар бўлиб, тарихий воқеалар асносида инсон руҳиятига қилинадиган беназир саёҳат ҳамдир. Қисмат ва замоннинг аччиқ тўлқинларига ташланган қаҳрамоннинг темир бардошига тан бермай иложимиз йўқ. Тоғдек ғамлар остида ҳам энг буюк шараф - инсон бўлиб қолиш дарсини ўрганамиз.