Дунёда шундай қонли, қабиҳ ва разил гуноҳу жиноятлар борки, уни ўйлаб топиб амалга оширганлар бу тавқи лаънат тамғасини абадул абад, маҳшар кунига қадар кўтариб юрмоққа маҳкумдирлар.
Бу кимсалар мансуб бўлган улус ва уларнинг авлодлари ҳам бу шарафсизликларнинг иштирокчиси ва вориси ўлароқ унинг оғир юки остида асрлар оша яшайдилар.