"Юлдузим мангу ёнади", дейди асарда бош қаҳрамон Бўри Полвон. Аслида, бу сўзлар ёзувчи юрагининг туб-тубидан чиққан нидо бўлса ажаб эмас. Бўри полвон образи орқали Тоғай Мурод ўз асари умрининг узунлигини айтгандай бўлади.
Тоғай Муроднинг "Юлдузи" мангу чарақлаб турибди. Унинг кўплаб асарлари, хусусан, "Юлдузлар мангу ёнади" қиссаси ҳам йиллар синовидан ўтиб келмоқда.
Мангуликка дахлдор мазкур қиссани нашриётимиз сиз азиз китобхонларга илинди. Қиссани ўқиб сиз ҳақиқий ўзбек кишилари билан танишасиз. Асарнинг халқчил руҳи сизни ўзига мафтун этади.