Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Она улуғ зот бўлиш билан бирга, ўзида ҳайратли мўжизаларни мужассам этган сир-саноатларга эга инсон. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.