Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётига ҳикоя жанрининг мислсиз устаси сифатида кириб келган. Устоз ёзувчи ҳаттоки ўзбекларнинг Чехови даражасида улуғланган. Унинг ҳикояларида ўзбек халқининг энг яхши қирралари-ўткир ақл, ҳаётий донишмандлик акс этиши билан бирга, ҳазил-мутойибага мойиллик ҳам сезилиб туради. Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи: "Мен болалигимда ўзим гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисаларни тасвирлаганман. Ҳақиқат ва фақат ҳақиқатни ёзганман. Агарда мазкур ҳақиқат сизга, замонавий ёшларга ақл бовар қилмас бўлиб туюлса, у ҳолда мен охиригача етмаган аччиқ ҳикоямни эртак деб атай қоламан"-деб ёзганди.