Адиблар одатда ўз асарларига бадиий тус бериб, ёзиш учун асос қилиб олган воқеаларига ҳам турли тўқима қўшимчаларни киритишади. Бироқ Қизимга мактублар" асари ноодатий бўлиб, унда муаллиф Москва шаҳрида даволанаётганда қизига бўлган соғинчларини туширган. Мактубларни ўқир экансиз, меҳрибон отанинг фикр-хаёли ўн тўрт ёшли қизида бўлганига гувоҳ бўласиз. Сиз ҳам беихтиёр адибнинг ички кечинмаларига шерик бўласиз.