Асқад Мухторнинг ушбу қиссаси юзаки қараганда ҳаёт бўронлари, саҳро бўронлари билан юзма-юз туриб, курашиб, енгиб яшаган, саҳро-чўлдан олтин излаган инсон - Мардонқул Заргаров ҳақида ёзилгандай туюлади. Лекин асарни диққат билан ўқиб чиқсангиз, унда асар ёзилган даврнинг бир қанча ижтимоий муаммолари ҳам кўрсатилганлигига гувоҳ бўласиз. Бунга мисол қилиб маълум бир жинояти учун озодликдан маҳрум бўлиб, ўз айбини халқ-юрт фаровонлиги йўлида ўташга ҳаракат қилган ёки ўз мансабидан фойдаланиб юрт бойлигини талон-тарож қилаётган инсонларнинг ҳам кирдикорлари очиб берилган.
Шунингдек, асарда асосий эътибор инсоннинг қадр-қиммати. муҳаббати, эр-хотин муносабатларига қаратилган десак ҳам муболаға бўлмайди. Буни ушбу асардан йиғилган «Ён дафтарга муҳрланувчи битиклар»да ҳам кўриш мумкин.