Асар ибтидосидан то интиҳосига қадар асосий қаҳрамон тилидан сўзланади. Муаллиф ўзи таъкидлаганидек, “афғончи” қаламкашнинг кундалик дафтари хотиралари жонланади.
Воқеалар ривожи бўлимларга бўлинган ҳолда равон ва текис баён этилган. Буни шунчаки баён дейиш тўғри эмас, чунки жараёнлар шиддати тез ва таҳсирчанки, шунчаки сокин ўқий олмайсиз уни. Муаллиф тасвир, манзарани чизишга, кечинмани жонли ифодалашга усталиги сезилиб туради.Соф ўзбекона иборалар, ташбеҳлар асарга миллий руҳ беради. Мутолаа давомида қаҳрамон билан бирга, китобнинг ичида яшайсиз.