Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳонга машҳур қомусий асари "Бобурнома " ни ҳозирги ўзбек адабий тилида ўқийсиз.
"Бобурнома" - ўзбек мумтоз адабиётининг нодир ёдномасидир. Жаҳон шарқшунослари Бобурнинг китобига шунчалик қизиқадиларки, асар инглиз тилига ўн марта таржима қилинган.
"Бобурнома" - биринчи навбатда шоҳаншоҳ Бобур, падар Бобур , лашкарбоши Бобур, самимий Бобур, саховатди Бобур, ҳақгўй Бобурнинг умумий таржимаи ҳолидир.
Дунё олимлари Бобурни жаҳоннинг йирик императорларига қиёслаб, якдиллик билан унинг дилбар шахслигини таъкидлашади.
"Бобурнома"ни ўқисангиз, Бобур ҳақидаги ҳақиқий кўп серияли кино кўргандай ҳузур қиласиз.