Ҳар бир оила аъзолари ўз ҳаётини асал каби тотли ва фойдали бўлишини истайди. Бу истакни амалга оширишда оиланинг вакил ва вакилалари бир хилда масъулдирлар. Ушбу китоб ёдимиздан кўтарилган ёки биз билмаган вазифаларимиз ҳақида эслатмадир. Шу жиҳатдан китоб жинс танламайди. Уни биргаликда, ёстиқдошингиз, маҳрамингиз билан ёнма-ён ўқисангиз, яна ҳам манфаатли бўлади. Зотан, тан маҳрамингиз қалб маҳрамига айланиши ҳам ўз қўлингизда. Ёқимли ва манфаатли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин.