Ўспиринлик ёшида инсон қалби маъсумлигича унинг учун беғубор бўлган бир севгига талпинади. Оғир хасталикка чалинган асар қаҳрамонлари эса буни икки карра теран ҳис қилишиб ҳаётини қадрлаш, ҳар лаҳзани шодон ўтказиш пайида бўладилар. Ана шу чин инсоний туйғу ўқувчини ортидан эргаштиради, умрининг ҳеч қачон ортга қайтмаслигини ичкин англатади.