Истасанг дунёнинг бир бурчагига кет, мен эса бошқа бурчагига кетаман. Ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки, мен масофаларни ҳам тан олмайдиган муҳаббат соҳибиман. Бир дунёнинг ҳавосидан нафас олар эканмиз, мен сеникиман, сен эса меники. Биримиз тупроғнинг остига аввалроқ кирсак, бошқамиз тупроқ остига киргунга қадар, севгимизни, бизни яшатиб туришда давом этади. Энг гўзал тарафи, иккимиз ҳам бир дунёнинг тупроқлари остида чириймиз. Ҳатто шунинг ўзи ҳам мени бахтли қилади. Аммо, шуни ҳозирдан билишингни истайман: ўша кун ҳеч нарсани ҳис қилмаймиз.