Беркутай Сойсал Туркиянинг маълум ва машҳур ёзувчиларидан бири бўлиб, асарлари ўқувчилар томонидан интиқиб кутилади ҳамда севиб ўқилади.
Ёзувчининг мазкур асари ўзига хос жозибаси, ифода услуби, инсоннинг энг нозик ва нафис туйғуларини таъсирчан баён этганлиги билан ажралиб туради.
- Айтингчи, сиз ҳам ҳеч қачон келмайдиган бир инсонни интиқ кутганмисиз? Бир кун келиб кетиши мумкинлиги ҳатто тушингизга ҳам кирмаган инсоннинг ортидан қўл силкитиб қолганмисиз?
Мен келмаганни кутаман, узоқдаги инсонни соғинаман ва азобланганим сари янада кўпроқ севаман. Мен ҳам кетмоқчи бўлганларни тўхтатиб қолишга уриндим. Йўлини тўсиб «Мени ташлаб қаерга кетмоқчисан?» деб сиқувга олдим. Бироқ бундан ҳеч нарса ўзгармади. Кетишга қарор қилганни тўхтатиб бўлмас экан. Эҳтимол, вақтинча тўхтатишинг мумкиндир, аммо барибир қўлингдан чиқиб кетади. Алал оқибат мен ҳам бу ҳақиқатга ўзимни мослаштирдим, ўша кундан бошлаб тарк этганларни ва сира қайтиб келмайдиганларни кутишни бошладим. Келмаслигини билиб туриб кутдим.
Кутиш бу - ўз жонингга суиқасд қилишдек бир хатодир. Ва мен бу хатони англаганимдан бери кутишга янада маҳкамроқ бел боғладим.