Ҳаётдан хафаман, чунки мени сендан, сени мендан ўғирлади. Юрагидан айро жисмимни чўлнинг қоқ ўртасида ташлаб кетди. Улғайдим, турмушга чиқдим, она бўлдим, лекин билки, нуқул кемтикман. Туп қўйиб, палак ёздиму, ўз уруғимга етиша олмадим, ана шунга ёнаман. Қалбим ҳамон айрилиқ мотамини тутяпти, кўнгил дарёмдаги бари қайиқларнинг эшкакла-ри цинган. Сен томон сузиб бора олмаяпман. Саҳрода илдиз отайин деб кечаги кун ҳақида ҳамма нарсани унутдим. Жимжит саҳро бўйлаб қадам ташласаму кун адоғида илинжни топсам, руҳимни атиргул япроқларию нафис матоларга ўрасам, барибир бахтли эмасман. Йигит бўлдингми? Уйландингми? Фарзандларинг борми? Болаларингга амма бўлдимми?..
Даштлар бўйлаб кезиб юрибсанми? Қайсидир сулувнинг юрагидан урганмисан? Кечқурун деразасининг тагида кутганмисан уни? Қўшиқлар янграган лаҳзаларда севгилингни излаганмисан?..
Банда дегани соғинч азобига бунчалар гириф-тор этиладими?..