Севгилим, миллиардлаб инсонлар яшаётган бу дунёда бир-бирини танимаган икки инсоннинг икки хил тарзда ўзаро учрашишининг эҳтимоли имкони bor... Балки, тасодифдир ёки taqdirdir...
Ҳаётим барбод бўлган, охири берк кўчага кириб қолган ва кимгадир жуда ҳам муҳтож бўлиб юрган пайтларимда менга дуч келганинг тасодиф бўлиши мумкин эмас. Сен жамики самимиятимнинг, жамики эзгу ниятларимнинг, барча дуоларимнинг эвазига менга юборилгансан. Энг аввало, Яратган сени танишимни истади, кейин коинот, табиат, борлиқ учрашишимиз учун хизмат қилди ва ниҳоят қаршимдан chiqding...