"Тонгги соат 5" - бу ўзига хос вақт, диққат, ирода ва куч-қувватнинг энг юқори концентрацияси даври. Бу ғалаба вақти!
Ушбу китобда сиз давримизнинг бестселлер асарлари муаллифи Робин Шарманинг шахсий муваффақиятлари сиридан хабардор бўласиз.
Муаллиф китоб орқали сизга икки баравар кўп иш қилиш ва шу билан бирга, соғлигингиз ва асаб тизимингизни асраш, истеъдодингизни ривожлантириш учун тонгги соатлардан қандай фойдаланиш кераклигини ўргатади.
Сайёрамиздаги энг самарадор ва муваффақиятли кишилари аллақачон "Тонгги соат 5" клубининг эксклюзив аъзоларига айланишган.
Бу китоб Сизнинг "Тонгги соат 5" клубига элтадиган чиптангиздир!