Сиз бугунгача касалликнинг олдини олиш, даволаниш, саломатлигингизни тиклаш ва мустаҳкамлашда тиббиёт ҳамда идрок-иродангизга таяниб келдингиз. Энди эса ихтиёрингизда бу масалаларда сизга яқиндан ёрдам берадиган Луиза Хейнинг ижобий кайфият дастури мазмун-моҳияти ёритилган китоб бор.
Мазкур китобдаги ғоялар тиббиёт олимлари томонидан эътироф этилган ва миллионлаб кишилар ижобий кайфият дастуридан фойдаланиб дардларига даво топганлар. Ишончимиз комил, сиз хам саломатлигингизни тиклаш ва мустахкамлашда, умуман, ҳаётда бахтли яшаш учун ушбу китобдаги тавсиялардан унумли фойдаланасиз. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.