Амалиётчи психолог Роберт Холденнинг "Ҳаёт сени севади" китоби ўз-ўзини англаш ҳаракати асосчиларидан бири ва ўттиздан ортиқ психологияга оид машҳур китоблар муаллифи Луиза Хей билан бўлган суҳбатлари мевасидир.
Луиза Хей ва китоб муаллифи Роберт Холден, ҳаётда юз берадиган воқеалар «сиз» билан эмас, балки «сиз учун» содир бўлишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилишган.
Китоб етти қисмдан иборат бўлиб, унда долзарб воқеалар, фойдали медитациялар кишини ўзига жалб этади ва ҳар бир қисм назарияни тажрибага айлантиришга ёрдам берувчи руҳий амалиёт билан якунланади.
Китоб инсон руҳиятида содир бўладиган ҳиссиётлар билан қизиқувчилар аудиториясига мўлжалланган.