В. В. Синелников - машҳур амалиётчи психотерапевт, психолог, минглаб одамга соғлиғини тиклаш, моддий фаровонлигини ошириш, ҳаёт қувончини ҳис қилишга ёрдам берган оддий ва самарадорлиги билан ўзига хос бўлган психологик методикалар муаллифи. Унинг бу китобидан қандай қилиб онг остингиз имкониятидан куч ва энергия тўплаш, муаммоларингизни тушуниш, стресс ва касаллик нималигини батамом унутиш учун фойдаланиш мумкинлигини билиб оласиз. Китоб шифобахш кучга эга. Унинг ижобий таъсири китобни қўлга олган пайтингизданоқ бошланади.