Муҳаббат мавзусига бағишланган асарларни миллати ва динидан, ёшидан қатъий назар, барча бирдек севиб, кўзига ёш олиб, қаҳрамони тақдирига ўзини ҳамдард қилиб ўқийди. Рашод Нури Гунтекиннинг машҳур “Чолиқуши” асарини ҳам худди шундай ҳиссиёт билан қўлга оласиз. Унда бу туйғу ўзининг бутун қудратини биргина ожиза – Чолиқуши тимсолида яққол гавдалантириб беради.