"Аланга ичидаги аёл" қиссаси (Burned alive) биографик асар бўлиб, унда муаллиф Суад ўз ҳаётини ҳикоя қилади. Иорданияда туғилган қизалоқ болаликдаёқ ҳаётнинг оғир синовларини бошдан кечиради.
Унинг қишлоғида севиш-севилиш оғир гуноҳ саналади, аёлларга қул каби муносабатда бўлинади. Қўшни йигитга кўнгил қўйган қизнинг бахтли оила ҳақидаги ўйлари пуч бўлади, у муҳаббатда алданиб қолади ва ўз оиласи томонидан тириклай ёқиб юборилади. У қандай қилиб омон қолади? Юртидан бош олиб кетгач ҳам аланга таъқибидан халос бўла оладими?