Умумтуркий ва жаҳон адабиётининг баркамол асарларидан бири бўлган "Чолиқуши" романи яратилганига ҳам салкам 100 йил бўляпти. Забардаст турк адиби Рашод Нури Гунтекин қаламидан йўғрилган ушбу фасоҳатли асарнинг таниқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилий томонидан яратилган ўзбекча таржимаси ҳам бир йигит умрини шараф билан яшади. Эндиликда мумтоз таржима обидасининг мазкур нашрида аввалгиларини айнан такрорлаган ҳолда биргина "Қушотаси" манзили ўрнига Мармар денгизида мавжуд Қушадаси ороли (Қушлар ороли) нинг аслиятдаги туркча номини тиклаш баробарида арзимас услубий тузатишлар киритишга жазм этдик. Ушбу нашр мунис онахонларимиз, дилбар ва дилобар опа-сингилларимиз, умуман ўзбек китобхлонларига манзур бўлади деган умиддамиз.