1864 йил 26 июлда лорд Эдуард Гленарванга тегишли яхта матрослари улкан болға балиқни тутиб олдилар. Оч кўз балиқ бутунича ютиб юборган шиша ичидан инглиз, немис ва француз тилларида ёзилган ҳужжат чиқди. Денгиз суви чирита бошлаган бу қоғозлардан аниқланишича, икки йил олдин ғойиб бўлган «Британия» кемаси ҳалокатга учраган. Экипаж капитани Грант ва икки денгизчи эса тирик қолган...