Менга кимни эслатаётганингни биласанми?
Истамбулнинг кўҳна кўчаларидан бирида Камондо деб номланган, кўринишидан иккита саккиз рақамини эслатувчи зинапоя бор. Унинг ғаройиблиги шундаки, бу зиналарда йиқилгудек бўлсанг ҳам ўмбалоқ ошганча то охиригача тушиб кетмайсан. Камондонинг зиналарида минг адашмагин, охири бориб-бориб сени равон ва ёруғ кўчага чиқариб қўяди.
Ҳаётингда кўп марта худди адашиб қолгандек ҳолатга тушасан. Гўёки йиқиладиган бўлсанг тўғри қоп-қоронғу ўрага тушадигандек. Қўрқма, олдинга юравер!