"Кучсизлар кучи" асари собиқ СССР коммунистик тузумининг моҳиятини, режим ҳаёти ва унинг мафкуравий мақсадларини амалга оширишда қайси усул ва услублардан фойдаланишини очиб беради. Шу билан бирга, асарда ғайриинсоний тузумларда ўзликни сақлаб қолиб ҳақиқий ҳаёт асосида яшаш шартларини, шунингдек, посттоталитар тузумларда сиёсий манқуртга айланмаслик кўникмаларини таъсирли мисоллар билан ёритади.
Шунингдек, эссе коммунистик мафкура асоратларидан халос бўлиш жараёнида “сиёсий декомпрессия” қоидаларига риоя қилишда ҳамда постсовет давлатларининг демократик тараққиёт йўналишини тутишида муҳим манба бўлиб ҳисобланади.