О. Ҳенри - Америка ҳикоячилигининг ўзига хос типини яратган адиб. Унинг ҳикоялари бутун дунёда севиб мутолаа қилинади. Юморнинг кучлилиги, киноя, қиёс, пародия каби усулларнинг самарали ишлатилганлиги, энг муҳими, муаллифнинг оддий меҳнаткаш-кичик инсонга самимий муҳаббати, олижаноблик ва софдилликни мадҳ этиши ва бошқалар О. Ҳенри ҳикояларига оламшумул шуҳрат келтирди.
Унинг асарларида кўпинча бош қаҳрамонлар майда фирибгарлар бўлишсада, аммо муаллиф улардан ижобий қиёфа яратишни усталик билан уддалайди. Шунингдек, ҳикоялар сюжетига боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган ҳолда асар якунидаги мутлақо кутилмаган ечим ўқувчиларни ҳайратга солиб қўяди. Бу ўзига хос, аниқроғи, О. Ҳенрига хос усул uning ҳикояларини янада қизиқиб ўқишга ундайди, ижодига маф тун этади.
Қисқа ҳикояларда улкан маъно ва чуқур мазмун ифодалай олиш маҳорати билан ҳам машҳур саналган О. Ҳенри жами 600дан зиёд ҳикоялар муаллифидир.