Шоирлар шоири, ошиқлар ошиғи, олимлар олими бўлмиш Мавлоно Жалолиддин Румийнинг шоҳ асари – “Маънавий маснавий”нинг янги бебаҳо таржимаси амалга оширилаётганидан хабардорсиз.
Нозиктаъб шоир, моҳир таржимон ва сўз заргари Одил Икром томонидан қилинган бу таржиманинг бир қисми, яъни фақат биринчи китоби чоп этилган эди.
Мана, ниҳоят, олти китобдан иборат муҳташам асар таржимаси ниҳоясига етди.