Мен ўша ҳаётга қайтишим керак. У - меники. Мен учун. Мен ўзим учун айтаётган бўлсам ҳам, унда бахт излаб Шарққа жўнаб кетган бутун бир аёллар авлоднинг овозини эшитаман. Мен ҳеч қачон бахт бу ерда, ватанимда йўқ демаганман ва демайман ҳам. У - мавжуд.
Ким учундир, кўпчилик учун. Аммо бахт тушунчасини умумлаштирмоқнинг иложи йўқ, ҳар ким уни ўзича тушунади...
"Мен албатта қайтаман..." асари рус аёли ва шарқ эркаги орасидаги ишқнинг ростгўй қиссасидир. Менталитетлар орасидаги тафовут ва турли шарт-шароитларнинг тазйиғига қарамай улар бир-бирлари сари ғовларни енгиб ўтишади.
"Мен албатта қайтаман..." - давр руҳини тасвирлаган роман бўлиб, Сафарли бир тақдир қиссаси орқали бахт излаб Шарққа йўл олган бутун бир рус қизлари авлодининг ҳаёт йўлини баён қилиб беради.