Ўқиган бу китобинг ҳаётий тажрибалардан, ибратли воқеалардан ва теран боқувчи доно кўзлардан илҳом олган ҳолда ёзилди. Ҳар саҳифаси, ҳатто ҳар бир сатри чин дилдан ишонган ҳолда ҳамда сенга бирор манфаат етказишига умид қилган мақсадда битилди. Китобни мароқ билан ўқишингни тилайман. Асардан бирор фойда олсанг, озгина бўлсин кўнглингга илиқлик кирса, шунинг ўзи камина учун катта бахт.
Бошқа китобимда «кўришиш»ни истаган ҳолда сен билан хайрлашаман. Аллоҳга омонат бўл, яхши инсон.