Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси – o‘z тақдирини ro‘yobga чиқаришга erishuvidir...
Барча одамлар ёшлик пайтларида o‘z тақдирларини biladilar... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни o‘z тақдирларини ro‘yobga чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради.
Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса o‘z тақдирини қандай ro‘yobga чиқариш йўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг uchun яратилгансан.
“Alkimyogar” романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина тааллуқли эмас, бу сизу биз uchun ҳам, биздан кейингилар uchun ҳам ўтилажак йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир.