Номус-одамлар қалбига оид тушунча. Туркиялик машҳур ёзувчи Элиф Шафақ асарида инсоннинг,айниқса,эркак зотининг бу тушунчага муносабати қай даражада эканлигини кўрсатиб беради. Аслида, бошқалар қаторида бахтни озгина ҳис қилмоқчи бўлган Пимбига ана шу арзимас орзуси жуда қимматга тушади.Катта ўғли- <<Султоним>> деб ардоқлаган фарзанди онасининг бегона эркак билан ошиқ-маъшуқлигини кўтаролмайди. Унинг номуси бутун бошли бутун оиланинг дарз кетишга сабаб бўлади. Искандар умрининг энг гуллаган даврини қамоқхонада ўтказар экан, бирор куни онаси хаёлидан кетмайди. Аммо кунларнинг бирида бир хақиқат ошкор бўлади. Пимби тирик... Яъни катта фарзандини ҳамиша ардоқлаган волидаси ўлмаган.... Искандар энг аиз инсонидан кечирим сўраб хат ёзаркан, бу мактуб унинг қўлига ҳеч қачон етиб бормаслигини ҳали ўзи ҳам билмасди. Чунки Пимби... чиндан ҳам иккинчи марта ўлган эди...