Ёз кунларидан бири. Грачи қишлоғидаги ўртаҳол бойвучча Анна Павловна Адуева хонадонида яшовчи жами тирик жон беканинг ўзидан тортиб занжирдаги ити Барбосгача тонг ёришганданоқ оёққа қалққан. Фақат Анна Павловнанинг арзанда ўғли Александ Фёдоричгина йигирма ёшли йигит уйқуси bilan донг қотиб ётарди. Қолганлар тиним билмай куйманишмоқда. Улар ёш барин уйғониб кетмаслиги uchun оёқ учидагина одимлашар, пичирлашиб гапиришарди. Ҳозирги куйди-пишдининг сабаби шуки, Анна Павловна ўғлини Петербург хизматига ёки унинг тили bilan айтганда, одамларни кўриш va ўзини кўрсатишга жўнатаётганди.