Бернхард Шлинкнинг «Китоб ўқиб берувчи» романида урушдан кейинги йилларда олмон жамияти ортиқча бўёқларсиз, бор бўйича тасвирланган. Асар дунёнинг 39 тилига таржима қилиниб, оламшумул шуҳрат қозонган, Европа ва Америкада кўплаб миллий ва халқаро адабий мукофотлар билан тақдирланган. Муаллиф фашизм иштирокчиларининг жинояти, унинг тўлови, авлодлар тафаккури ўртасидаги тафовут каби мавзуларни кўтарган ва бор бўйича очиб берган. Роман содда, ортиқча ҳис-туйғуларсиз, бўрттиришлардан холи ёзилгани билан ҳаётийдир. Асар китобхонга фашизм даҳшатлари инсониятга қилинган ёвузликлар салмоғи ва ваҳмини яна бир бор ҳис қилдиради.