Бир вақтлар учрашиб юрганларингиз, севишганларингиз, оила қурган дамларингиз сизлар учун қанчалар мўъжиза бўлгани ёдингиздами? Эрнинг ҳаётингизда мавжудлиги ҳозир ҳам ўша онлардаги мўъжизалигича қолган, шунинг учун уни ўзингиз хоҳлаган қолипда бўлиши керакдек қабул қилманг, унинг қолипини Раббим аллақачон ясаб қўйган. Яратган сизларни жуда муҳим сабабга кўра иккингиз биргаликда ривожланишингиз ва камолга етишингиз учун бирлаштирди. Эрингиз ташлаган чақириқлар сиз хулоса чиқаришингиз керак бўлган сабоқлар бўлиши мумкинлиги- ни унутманг.
Сиз турмушга чиққан эркакни ҳурмат қилинг, унга қулоқ солинг. Танқид қилманг, ҳақоратламанг, устидан кулманг. Фикрига қўшилмасангиз ҳам, унинг ғоясини камситманг. Агар ҳурматсизлик қилиб бирорта сўз айтсангиз, тезда узр сўранг. Эрингизнинг жавобини огоҳлантиришларсиз қабул қилинг. Танқид қилиш, салбий фикр билдириш истагини йўқ қилинг.