Аллоҳнинг иродаси билан ғайб оламидан шаҳодат оламига кетмоқдадир. Яратиш, яратилиш доимийдир. Оққан сув келган сув эмас ва оламда ҳамма нарса шунақа. Учи ёниб турган таёқни айлантирганимизда кўзимизга оташли чизиқ кўринади, аслида эса таёқ ҳар лаҳза ўз ўрнини ўзгартирмоқда.
Биз оламни ўзгармайди деб ўйлаймиз, ҳақиқатда эса олам ҳар лаҳза йўқ бўлиб, кейин эса яна пайдо бўлмоқда. Буни идрок қила олган инсон доимо лаҳзанинг ичидадир ва шу лаҳзага мослашмоқда.