Ушбу китоб Даниел Дефо (1660-1731) қаламига мансуб "Robinzon Crusoe" романининг рус тили орқали (инглиз тилидан рус тилига Иван Белов "Путешествия и удивительные приключения Робинзона Крузоэ" таржима қилишган) Йўлдош Шамшаров томонидан "Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари" номи остида таржима қилинган кўринишидир.
Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол-маталларни маромига ётказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энрг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари - халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади.
Шунинг учун Йўлдош шамшаров ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон - Йўлдош Шамшаровдан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз !
"Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари" романи -жаҳон адабиётининг ўлмас дурдоналаридан бири ҳисобланади ! Ушбу асар ватанимизда ҳам бир неча бор қайта чоп этилган. Чунки ҳар доим бу китобга талаб катта бўлган.
Асарни ўқиш даомида бирор жойда мантиқсизликка дуч келмайсиз. Асарнинг асосий қаҳрамони Робинзон Крузо бўлса ҳам, адиб асарда инсон онгининг нималарга қодир эканлигини тасвирлашни асосий мақсад қилиб олган.
Чунки инсоннинг нимага қодирлиги унинг нимага мажбурлигидан келиб чиқади.
Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1965 йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди.