Ўқувчи эътиборини буткул ўзига жалб қилиб, уни туганмас ҳаяжон, ҳамдардлик, ачиниш, меҳр ва муҳаббат ҳисларини бошдан кечиришга ундовчи «Жейн Эйр» романи нашрдан чиқди. Инглиз адибаси Шарлотта Бронте дунёга машҳур мазкур асарида ўткинчи бўлган жисм чиройини эмас, инсоннинг ички гўзаллигини нафосат билан тасвирлайди.
Асар ўқувчига машаққатлар қаршисида саботли, иродали, марҳаматли, жасур ва мард бўлишни, атрофимизда юз бераётган ҳодисаларга ўзгача нигоҳ билан боқишни ўргатади. Ҳар бир қийинчиликдан кейин янада кучга тўлиб, илгари қадам босиш ва ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам Ҳазрати Инсонлик рутбасига содиқ қолишга чорлайди!