Михаил Юрьевич Лермонтов (1814-1841) жаҳон адабиётининг энг ноёб истеъдодларидан бири ҳисобланади. У улуғ Пушкин ижодига ҳавас билан қараб, рус шеъриятини янгилади. Бор-йўғи йигирма етти йил умр кўрган бўлса ҳам, абадиятга дахлдор даҳо санъаткорга айланди. Унинг насрий асарлари ҳам, айниқса, “Замонамиз қаҳрамони” романи рус насрини юксак поғонага олиб чиқди. Муҳими шундаки, Лермонтов ижоди чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига берилган қақшатқич зарба бўлиши баробарида, мазлум халқларни қўллаб-қувватловчи ўчмас эрк қўшиғига айланди.
Ушбу китобни ўқиб чиқсангиз, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.