Кетмоқ қийинми ёки қолмоқ?
Қолмоқни билмадим- у, кетмоқнинг сира осон бўлмаслигини тушундим. Бир ҳисоб-китоби бор экан бу ишнинг, қайтишни истаса-да, қайта олмаслиги, юрагида чўзилиб кетган ғурбатлари, айрилиқлари бор экан. Устига-устак, кетса, икки кишилик бадал тўлар экан инсон...
Менинг исмим Феслеен. Мен бу ҳикояда кетганларданман.
Айтмоқчи бўлган кўп гапим бор ва эътироф этишим керак бўлган бир дунё ташвишларим.
Қоғоз қаламимни тайёрладим. Бир райҳоннинг тупроғига бўлган соғинчини ёзмоқчиман, бир райҳоннинг ёмғирига ва қуёшига бўлган соғинчларини айтмоқчиман сизга. Бир қизнинг юрагини очмоқчиман. Агар сиз ҳам бир кун тупроғидан узоқларга экилган, қуёшга бўй чўзишга уринаётган кичкинагина чечакка кўзингиз тушса, устидан босиб ўтманг, хўпми?
Бу дунёда ёлғиз ўзи кетаётган бир инсоннинг Аллоҳдан ўзга кими ҳам бўлиши мумкин? Унинг бахтсизлигига сиз сабабчи бўлманг...
Ва сиздан илтимос, севишганларни айирманг!