Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга - уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар - уларнинг ҳар бири ўз такдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади.
Онасидан ёлғиз ёдгори - синглисини ўз бағрида улғайтирган, аммо кейинчалик болалик хотиралари бутунлай унут бўлган ҳолда, бошқа она бағрида улғайган қиз тақдири; ўз виждони олдида покланишни истаган, биргина мактуб орқали қалбидаги ҳақиқатларни ошкор қилган Наби ҳаёти; юзларини ит таниб бўлмас даражага солган қизининг келажак ҳаётини бутунлай дугонаси измига ташлаб, «ошиғи» ортидан кетган аёл қисмати - уларнинг ҳаммаси ҳақида ушбу китобда ўқийсиз.