Ёзувчи Жек Лондон бир қарашда Мартин Иден тимсолида ўзини тасвирлайди. Ҳаёт нақадар оғирлиги, меҳнат қаттиқлиги, ишонч поймол бўлиши, муҳаббат саробга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Инсон асли қадрлаши керак бўлган туйғулар, муносабатлар жамиятдаги ноқисликлар сабаб оёқости бўлиши ҳеч гап эмаслигини айтмоқчи бўлади.