Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари рўйхатидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи барча асарлари аллақачон ҳақиқий китобхонлар жовонига териб бўлинган. Адибнинг маълум бир миллат ҳаётини, турмуш таризини ёритар экан, замирида барча халқларга бирдек хос бўлган маънавий хусусиятларни меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни юксакларга кўтаради. "Камбағаллар" романи ҳам ана шундай туйғу ва ҳислатларни улуғловчи асарлардан бири.