Бу китоб " Бошқаларнинг шовқин-суронига эмас, юрагингизнинг шивир-шивирига қулоқ тутиш" ҳақидадир.
Бу бир сафардир. Қамишзорлардан бошланиб, "Найчи нафаси" билан ўз руҳини топадиган камолот сафаридир. Эшиклари сизга очилган, сиз билан бошланиб, сиз билан тугайдиган комилликдир. Муносабатларингизни, танангизни, онгингизни, ютуқларингизни барқарорлаштириш йўлидаги ҳаракатларингизга йўриқнома сифатида ёзилган ушбу китоб ёлғиз ўзингиз оча олмаган эшикларни охиригача очиш учун сиз бн ушрашди.
Аслида, сизга керак бўлган билимлар ўзингизда ҳар доим мавжуд бўлган. Яратган ҳар лаҳза сиз билан гаплашган, сиз эса Уни эшита олмагансиз, чунки онгингиз шовқин-суронлар ичида эди.
Сизга ёрдам берадиган одамлар доимо бўлган, лекин уларни ҳаётингизга киритмагансиз чунки қалбингиз бошқаларга ишонишни унутган. Қаршингизга чиққан ҳар қандай тўсиқдан қочдингиз, чунки қалбингизда ухлаб ётган салоҳиятингиздан воз кечгансиз.