Ночорлик сабаб суицид ёқасига келиб қолган 29 ёшли муаллиф қандай қилиб ўз ҳаётини ўзгартира олди? Чорасизлик комидан қандоқ қутулиш мумкин? Бурилиш нуқтаси қачон ва қаерда бошланади? Қайси тамойиллар кишига омад эшигини очади?
Муаллиф гарчи бошланғич мактабда 6-синфгача таълим олган, қатор омадсиз тажрибалар соҳиби бўлса-да, булар унинг ёзувчиликда ҳам ном қозонишига тўсқинлик қила олмади. Умидсизлик, муваффақиятсизлик интиҳоси ҳамда ютуқлар дебочаси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар сизни юксак чўққиларни забт этишга ундайди. Содда ва равон услубда ёзилган китоб сизга кўплаб ҳаётий масалаларда маслаҳатчи бўла олади. Илҳомбахш турфа ҳикоялар эса омад калитига эга бўлиш сирларини ўргатади.