Муаллиф ўзининг ўн етти йиллик тажрибаларига асосланиб ёзилган “Қадам-бақадам” китоби орқали тизимли ҳаёт бошлаш, қадам-бақадам молиявий ўсиш, муносабатларни тиклаш, соғлиқ ва энергияни яхшилаш ҳамда шахс сифатида ривожланиш йўлларини ўргатади. Зеро, мазкур китобдан жой олган билим ва кўрсатмалар минглаб инсонларнинг ҳаёти ўзгаришига сабаб бўлган. У ўзининг асосий миссиясини: “Мен инсонларга кўмак беришдан ортиқ яхши хизмат топа олмадим”, дея ифодалайди.“Аслида, фақатгина молияни ўйлаб яшашдан ёмон нарса йўқ ва бундай яшаш тарзи бизнинг ҳаётимизни издан чиқаради. Тўғри, молия албатта муҳим, лекин у энг муҳими эмас. Ҳар бир инсон ўзи хоҳлаган ҳаёт тарзида яшаш учун интилади. Сабаби, унинг юксак марраларга эришиши, шахс сифатида шаклланиб ўз соҳасида ривожланиши, муносабатлари яхшиланиб, молиявий эркинликка эришиши учун ҳозирги аҳволи қай даражада бўлишидан қатъи назар ўз устида ишлаб, бизнесини йўлга қўйиши, фаолият юритаётган касбида етакчи бўлишга ҳаракат қилиши, яъни ҳаётини қадам-бақадам тизимлаштириб бориши шарт. Шундагина унга муваффақият сари чексиз имкониятлар йўли очилади. Сиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг, ҳаётингиздаги энг асосий жабҳалар тизимлашганми? Агар ҳали ишончингиз комил бўлмаса, демак ҳаётингизни тизимли қилиш вақти келди. Демак, ҳамма гап тизимда! Фаолиятим давомида молиявий муваффақиятга эришган инсонлар билан суҳбатлашар эканман, уларнинг молиявий ютуқлари тўлақонли бахт келтирмаганига амин бўлдим. Уларнинг аксарияти ўзини намоён этолмагани ва болалигида орзу қилган касб ёки ҳаёт тарзига эриша олмаганларини айтишади. Аслида, ичимизда бизнинг болалигимиз бор ва у бахтли бўлмагунча биз бахтли бўлолмаймиз. Сиз онасидан айрилган инсоннинг йиғлаганини кўрганмисиз? Аслида, унинг ичидаги болакай йиғлайди. Ўша вақтда у бутун борлиғи билан ичидаги болани тинглайди. Ўзининг улғайгани, лавозими ёки ҳаётдаги ўрни ҳақида унутади. Тўлалигича болакай нимани хоҳласа, шуни қилади. Яъни, ҳақиқий ўзига айланади. Ёш боладай онасини излаб, ҳўнграб йиғлайди... Ёдингизда бўлсин, агар ичингиздаги болакай ўзини топсагина, сизга муваффақиятлар кафолатланган!”, – дейди Ихтияр Досметов. “Қадам-бақадам” китоби йилнинг охирига қадар 100.000 нусхада чоп этилиши режалаштирилган ва ҳали нашрдан чиқмасиданоқ 10.000 та китобнинг харидори тайин эди. Муаллифнинг шогирдлари, яъни юртимиздаги кўзга кўринган бизнесмен ва соҳа эгалари томонидан харид қилинган китоблар ўз эгаларига босқичма-босқич етказилмоқда.