Биринчи миллионни ишлаб топишнинг бир нечта имконияти мавжуд. Улар ушбу китобда баён этилган тўрт стратегияга мос келади:
1. Ишлаб топган пулларнинг маълум бир қисмини тежайсиз.
2. Тежалган пулларни сармоя сифатида киритасиз.
3. Даромадингизни оширасиз.
4. Ошган даромадлардан маълум бир қисмини тежайсиз.
Албатта, молиявий эркинлик сари йўл ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Бироқ, молиявий қарамликда яшаш бундан ҳам оғир. Ушбу китобда келтирилган тавсияларга амал қилсангиз, мақсадингизга албатта эришасиз.