Ҳар бир тадбиркор, раҳбар ва менежер ўқиши шарт бўлган китоблар бор. Улардан бири «Мовий уммон стратегияси. Рақобатчиларсиз бозорни топиш ёки яратиш стратегиялари» китоби ҳисобланади.
Рақобат жуда кучли, мижозларни жалб қилиш, бозорда ўз ўрнига эга бўлиш, ҳақиқий ўзига хос хизмат ёки маҳсулот яратиш қийин бўлган ҳолатларда «мовий уммон стратегияси» сизга ёрдамга келади. Ушбу китоб иқтисодиётда ўзига мос ўрнини топишни кўзлаган ҳар бир тадбиркорга тавсия қилинади.
Ушбу китобнинг муаллифлари "мовий уммон стратегияси"га қандай эришиш мумкинлигини ёрқин мисол ва таҳлиллар орқали кўрсатиб беришган. Бунинг учун улар 30 дан ортиқ соҳада 150 га яқин тадқиқотлар ўтказишган, тадқиқот натижаларни таҳлил қилишган.
Мазкур китобда "мовий уммон стратегияси"га эришиш йўллари. иқтисодий хатарларнинг олдини олиш усуллари, рақобатчиларсиз соҳаларни яратиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Ушбу қўлланма 3,5 миллион нусхада сотилиб бешта қитъада жуда кенг тарқалди. Китоб шу давр ичида 43 тилга таржима қилинди, бу эса ўзига хос рекорддир. Натижада "Мовий уммон” атамаси тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ва бизнес соҳасида мустаҳкам ўринга эга бўлди. "Мовий уммон стратегияси"га жаҳон миқёсида (интернет, газета, журнал, радио ва телевидение) 400 мингдан ортиқ ижобий фикрлар қолдирилган ва бу рақамлар янада ўсиб бормоқда.