"Айримлар тириклигида ўлик бўлур, баъзилар эса ўлганида ҳам тирикдир. Кўнгли ўлик кишининг жисми тирик бўлса-да, у ўлик ҳисобланур. Кўнгил сиридан воқиф киши эса гарчи ўлса ҳам, тирикдир. Шу боис ўлмоқ деганлари ҳар доим ҳам бир хил эмас. Бу оламда ўликдай яшаганлар нариги дунёда тирикдай кезиб юради" деди Яҳё афанди.
Аввалгилар Истанбулнинг тўрт нафар руҳоний муҳофизи борлигига ишонган. Улардан бири Яҳё афанди - ўлса-да, вазифаси тугамаган фазилатли зот, довруғи дунёга таралган султон Сулаймон Қонунийнинг эмикдоши.
"Абадий ишқ истайсизми? Унда ҳеч қачон ўлмайдиган Севгилига ошиқ бўлинг", деган аввалгилар. Худди ана шундай ошиқ ҳақида, бу дунёдан ўтиб кетган бўлса-да, ўлмаган Яхё афанди тўғрисида сўз юритмоқчиман. Зеро, Юнус Эмро айтганидек, ошиқлар ўлмайди.
Ўлганлар йўқ бўлиб кетади деб ўйлайсизми? Ўлмайдиган ўликлар ҳам бўлса-чи?..