Калила va Димна— адабий ёдгорлик. «Панчатантра» ва «Хитопадеша» каби қадимги ҳинд оғзаки ижоди заминида вужудга келган, унинг аник, ёзилган вақти маълум эмас. Асар шаҳзодаларга таълим-тарбия беришга мўлжалланган бўлиб, насиҳат руҳида ёзилган. Унда ижтимоий, сиёсий, ахлоқий ва маиший масалалар, асосан, мажозий йўл билан 2 шағол (чиябўри) — Калила ва Димна (санскритча Картак ва Дамнако, пахлавийда Калилак ва Димна) мунозараси шаклида баён этилади. «Калила ва димна » 6-а. да Эрон шоҳи Хусрав Ануширвон (531—79) буйруғига биноан, унинг шахсий табиби Барзуя томонидан Ҳиндистондан келтирилган ва пахлавий тилига таржима қилинган. 8-а. да машҳур адиб Абдуллоҳ ибн ал-Муқаффа (721—57) паҳлавийдан араб тилига, ундан Рудакий форс тилига назм билан таржима қилган. Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳусайн Воиз Кошифий форсчага таржима қилиб, уни «Анвори Суҳайлий» деб номлайди. Асарнинг форс тилига ўгирилган нусхаси 16-аср охирида қайта ишланган. Уни эски ўзбек тилига Муҳаммад Мулла Ниёз (1837), Фазлуллоҳ қори Алмаий таржима қилишган. Алмаий таржимаси 3 марта нашр этилган (1910—13). Асар ҳозирги узбек тилида бир неча бор нашр этилган (1966, 1977, 1988, 1992, 1994).